ads


Роббен ЕЧЛнинг жавоб баҳсида майдонга қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 18:42
  • 788
  • 30

Мюнхеннинг “Бавария” клуби яримҳимоячиси Арьен Роббен бир ҳафтадан сўнг жамоа машғулотларига киришади, дея хабар қилади “Bild“.

Германия нашрининг маълум қилишича, футболчи ЕЧЛнинг "Ливерпул"га қарши 1/8 финал жавоб баҳсида майдонга қайтади. Мазкур тўқнашув 13 март санасига белгиланган. Голландиялик 35 ёшли яримҳимоячи ўтган йилнинг ноябрида чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи доирасидаги "Бенфика"га қарши ўйинда жароҳат олганди.

Роббен жорий мавсум мюнхенликлар сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва икки бора голларга ҳаммуаллифлик қилганди.

Ўхшаш янгиликлар