Қатар барча стадионларни ЖЧ бошланишидан 2 йил олдин топширадиган илк мамлакат бўлади

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 19:00
  • 1896
  • 30

ЖЧ-2022нинг барча стадионлари кейинги йилнинг ўзида қуриб бўлинади.

Бу ҳақда ФИФА Бош котиби Фатма Самура хабар қилди.

"Қатар барча стадионларни жаҳон биринчилиги бошланишидан камида 2 йил олдин топширадиган тарихдаги илк мамлакат бўлади.

Битта стадион аллақачон фойдаланишга топширилган (Дохадаги 40 минг мухлисга мўлжалланган "Халифа" стадиони). Яна 2-3 стадион 2019 йилда топширилади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, қолган тўртта стадион 2020 йилнинг охирига қадар фойдаланиш учун топширилади", - деди Самура.


ЖЧ-2022 21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарнинг барча шаҳарлари (Доха, Лусаил, Аль-Вакра, Аль-Хор, Аль-Райан, Умм-Салал ва Шамал)да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар