Ван дер Варт: “Бэйлга “Реал”дан кўра МЮ ва “Тоттенҳэм мос келади”

  • Mr.NoBoDy 28.02.2019 22:00
  • 1310
  • 30

Голландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт “Реал” ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг муаммолари ҳақида гапирди.

“У жуда яхши футболчи. Албатта, Бэйл бу Роналду ёки Месси эмас. Аммо у оддий футболчи эмас. Гарет ҳар доим яхши футболчи бўлган. Шунчаки “Реал”да босим жуда юқори. Ўйлашимча, айнан шу нарса унга муаммо туғдирмоқда.

Муваффақиятга эришиш учун у жамоасини алмаштириши керакми? Балким. Аммо билишмча, у “Реал”да кўпроқ вақт қолмоқчи. МЮ, “Тоттенҳэм” сингари жамоалар унга кўпроқ мос келарди”, дея ван дер Вартнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Cadena Ser.

Жорий мавсумда Бэйл Ла Лигада 20 та учрашувда 7 та гол уришга эришди. Шунингдек ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда у уч мартадан рақиблари дарвозабонини ранжитди.

Ўхшаш янгиликлар