Бускетс COVID-19'га мусбат тест топширганидан сўнг Испания терма жамоасига Браис Мендес чақирув олди

  • Mr.NoBoDy 08.06.2021 07:17
  • 2163
  • 30

"Сельта" хавбеки Браис Мендес Евро-2020 олдидан Испания терма жамоасидан чақирув олди.

Бу ҳақда клуб твиттер саҳифаси хабар бермоқда.

Marca'нинг маълумотига кўра, бундай қарор терма жамоа ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг коронавирусга мусбат тест топширганидан сўнг қабул қилинди.

Касалликлар сабаб бугун Литвага қарши ўйинда катталар жамоаси ўрнига Луис Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания ёшлар терма жамоаси ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Мендес Испания терма жамоаси либосида 1та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар