Онананинг дисквалификация муддати қисқартирилди

  • Mr.NoBoDy 10.06.2021 20:34
  • 321
  • 30

Спорт арбитраж суди (CAS) “Аякс” посбони Андре Онананининг дисквалификациясини қисқартирди.

Энди камерунликнинг жазо муддати 12 эмас, 9 ойни ташкил этади. Шу тариқа, у 3 ноябрь куни майдонга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 30 октябрда 24 ёшли ўйинчининг таҳлили текширилган ва унда антидопинг қоидаларига тўғри келмайдиган фуросемид моддаси аниқланган эди.

Аввалроқ, "Арсенал" Онанани трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар