ЛаЛиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

  • Mr.NoBoDy 10.06.2021 23:34
  • 396
  • 30

ЛаЛига раҳбарияти якунланган 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаб олди.

Унга кўра, совринни "Атлетико" посбони Ян Облак қабул қилиб олди. Якунланган мавсумда у Испания чемпионатидаги барча 38 турда иштирок этди. Ўз дарвозасидан 25 гол ўтказиб юборган словениялик 18 ўйинда дарвозаси қуруқлигини сақлаб қолди.

Олдинроқ 28 ёшли кипер бир ўйинда ўртача энг кам гол ўтказиб юбориш бўйича энг яхши натижани қайд этгани учун Самора соврини билан тақдирланганди.

Ўхшаш янгиликлар