Азар: "Ўйинга 100 фоиз тайёр эмасман"

  • Mr.NoBoDy 11.06.2021 00:34
  • 573
  • 30

Бельгия термаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Евро арафасида ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапирди.

"Тўлиқ тартибда машғулот қилаётганимга 1 ҳафта бўлди ҳолос. Дастлабки ўйин учун мен шифокорнинг жавобини кутяпман. Кўрамиз, унинг менга қандай баҳо бераркин.

Умуман олганда барчаси мураббийнинг қарорига боғлиқ. Тўғрисини айтсам, мен ҳали ўйинга 100 фоиз тайёр эмасман.

Бельгия термасига доимо босим бўлади. Шу боисдан биз яхши натижаларга эришмоқдамиз, ўйиндан ўйинга кучайяпмиз. Бизда потенциал юқори. Шу боисдан турнирда юқори мақсадларни кўзлаяпмиз", - деди Азар.

Бельгия - Россия учрашуви 12 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar