Бечора Жек. Уилшир бу мавсум бошқа майдонга тушмайди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 12:42
  • 1490
  • 30

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир 1 декабрь куни "Ньюкасл"га қарши баҳсда олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Хавбек икки марта операция қилинди ва ҳар сафар формага қайтаётиб муаммоларга учради. Маълумотларга кўра, футболчига аниқ диагноз қўйилмаган, бироқ шифокорлар Уилшир жорий мавсум бошқа майдонга туша олмаслигини эълон қилмоқчи.

Жек Уилшир жорий мавсум АПЛнинг бор-йўғи 5та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас беришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар