Испания футболи 185 минг кишини иш билан таъминлаб, ғазнага 4,1 млрд. евро солиқ тўламоқда

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 16:42
  • 2474
  • 30

PricewaterhouseCoopers компанияси Испания профессионал футболи мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳасида қандай ролни ўйнаши борасида ҳисобот тайёрлади.

Тадиқоқтларга кўра, 2016/17 мавсумдан бошлаб футбол мамлакатга 185 минг иш жойи бермоқда. Бу Испанияда меҳнат қилаётган аҳолининг 0,98%.

4,1 млрд. евро солиқ тўланган, маблағ айланмаси эса 15,96 млрд. еврони ташкил қилди.

Ҳисоботда иш жойлари аввалги тадқиқотдагидан (2012/13 мавсумда ўтказилган) 28%га ўсгани кўрсатилган, солиқ тўловлари эса 41%га ортди.

6,6 млн. киши Испанияда пуллик каналларни томоша қилади. Ушбу кишиларнинг 58% футболни томоша қилади.

Сўровномада 800дан ортиқ киши иштирок этди. Уларнинг 79% футбол жамиятга ижобий таъсир қилади деб ҳисоблайди.

Ўхшаш янгиликлар