ads


Вараннинг жароҳати жиддий эмас, у Эл-Класикода тушиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 17:00
  • 783
  • 30

“Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан ЛаЛиганинг 26 тури доирасидаги “Барселона”га қарши Эл-Класикода асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.

Гап шундаки, франциялик футболчи Испания кубогининг ярим финал жавоб учрашувидан сўнг инстаграмдаги саҳифасига тиззасининг лат еган расмини жойлаганди. 

Варан “Барселона”га қарши учрашувда рақиб ҳужумчиси Усмон Дембеленинг қанотдан узатмасини қайтараман деб, тўпни ўз дарвозасига киритиб юборади ва мазкур вазиятда жамоадошига туртилиб, майдонга ноқулай тушиши оқибатида тиззасидан жароҳат олади.

Қайд этиш лозимки, 25 ёшли футболчи “Реал“нинг бугунги машғулотларида иштирок этган. Эл-Класиконинг навбатдагиси эртага, Тошкент вақти билан эса тунги соат 00:45да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар