"Арсенал" ва "Интер" АҚШ турнесини бекор қилди

  • Mr.NoBoDy22.07.2021 00:51
  • 924
  • 30

"Sky Sport Italia" нашри хабарига кўра, "Интер" ва "Арсенал" клублари АҚШда ўтиши керак бўлган турнени бекор қилди.

Аслида "Арсенал" бу қарорга олдинроқ келган. "Интер" эса Флорида штатидаги эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда турнени бекор қилган. Милан клуби 22 июль тонгида АҚШга учиб кетиши керак эди.

Айни дамда фақатгина "Эвертон" ҳамда Колумбиянинг "Мильонариос" клублари турнеда қатнашадиган бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар