"Ливерпуль" Салах, Мане ва Фирминога янги шартнома таклиф қилмаслиги мумкин

  • Mr.NoBoDy 22.07.2021 10:00
  • 672
  • 30

"Ливерпуль" ҳужум чизиғида ўзгаришлар кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб Муҳаммад Салаҳ, Роберто Фирмино ва Садио Манега янги шартнома таклиф қилмайди. Улар ҳозир 29 ёшда ва икки йилдан кейин келишув ўз якунига етади. "Қизиллар" келажакда ёши катта уч нафар футболчига юқори маош тўлаш ниятида эмас. 

Шунингдек жамоа бирданига уч нафар футболчидан воз кечиб юбора олмайди. Ўзгаришлар босқичма-босқич амалга оширилади. Катта эҳтимол билан Фирмино биринчилардан бўлиб жамоани тарк этади. 

Ўхшаш янгиликлар