"Эвертон" Чуквезега қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy22.07.2021 10:34
  • 60
  • 30

"Вильярреал" вингери Самуэль Чуквезе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Рафаэль Бенитес клубига "сариқ сув ости кемаси"нинг нигериялик футболчиси варианти ёқди. "Эвертон" трансфер ойнасида жиддий ишламоқда ва таркибни кучайтиришда давом этмоқчи.

Африкалик футболчи испан клубига ўтган мавсум Европа Лигасини ютишда ёрдам берди.

У "Вильярреал" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар