Грилиш келса, Силва кетади

  • Mr.NoBoDy 01.08.2021 13:34
  • 606
  • 30

"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан Жек Грилиш трансфери борасида келишувга эришишга яқин.

"The Telegraph" хабарига кўра, агарда "Ман Сити" ушбу футболчини сотиб оладиган бўлса, Бернарду Силва билан хайрлашишига тўғри келади. Ундан ташқари, Раҳим Стерлингнинг жамоадаги келажаги ҳам сўроқ остида қолади. Олдинроқ "Астон Вилла" футболчисини 100 миллион фунт эвазига сотишга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.

Ўтган мавсумда 25 ёшли Грилиш АПЛнинг 26 баҳсида 6 гол ва 10 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар