Флорентино Перес Бэйл борасида шов-шувли қарор қабул қилди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 21:42
  • 1497
  • 30

"Реал" президенти Флорентино Перес жамоа вингери Гарет Бэйл борасида шов-шувли қарор қабул қилди.

Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ёзда "Қироллик клуби" босси 29 ёшли уэльсликни трансферга қўяди.

Перес футболчининг клуб шаънига нисбатан муносабатидан хайрон. Бундан ташқари, вингернинг сўнгги вақтлардаги қилаётган ишлари кўплаб саволларга сабаб бўлмоқда.


Камига Бэйл майдонда ҳам ярқ этиб кўзга ташланмаяпти. Жорий мавсум у 32та ўйинда 13та гол урди ва 5та голли пас берди. Унинг трансфер нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар