ads


Осиё футболи. Монтелла Эрондан тушган таклифни рад этди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 22:42
  • 785
  • 30

Persianfootball.com нашрининг хабар беришича, Винченцо Монтелла Эрон терма жамоасига бош мураббий бўлишни қабул қилмаган.

Аввалроқ италиялик мураббийга уч йиллик шартнома ва ҳар мавсум тўлаб бориладиган 1,3 миллион фунт таклиф қилинганди. Аммо Монтелла Эронда ишлашни хоҳламади. 

Маълумот учун, Монтелла мураббийлик фаолиятини 2011 йилда бошлаган. У шу пайтгача "Рома", "Катания", "Фиорентина", "Сампдория" ва "Милан" клубларида ишлаган. 45 ёшли Монтелла шунингдек, Испаниянинг "Севилья" клубини ҳам бошқариб, Европа чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борган. 

Ўхшаш янгиликлар