МЮ Валенсия билан шартномани узайтирмайди

  • Mr.NoBoDy 01.03.2019 23:42
  • 1336
  • 30

"Манчестер Юнайтед" сардори Антонио Валенсия клубни тарк этади.

МЮ 33 ёшли эквадорлик билан шартномани узайтириш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер матбуот анжуманида хабар берди. 

Валенсия билан амалдаги шартнома 2019 йил ёзида якунига қадар мўлжалланган. У жамоани ёзда тарк этади. Антонио манкунианликлар сафида 2009 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда ва "қизил иблислар" учун 300 та учрашув ўтказган европалик бўлмаган биринчи футболчи саналади.  

Ўхшаш янгиликлар