Сарри: "Фулхэм"да вазият оғир, бироқ жон сақлаб қолиш учун имконият етарли

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 01:42
  • 1319
  • 30

"Челси" якшанба куни маҳаллий "Фулхэм" жамоаси билан курашади.

Кеча Раньери ўрнини Скотт Паркер эгаллади. 

"Бошланишидан ўта қийин вазият эди. Икки турли хил вазиятларда Раньерига бир маромда ишлаш осон эмас. Унинг омади келмади. "Фулхэм"да вазият оғир. Бироқ, жон сақлаб қолиш учун имконият етарли. Биз жуда мураккаб дербида майдонга тушамиз. Бу ўйинда яхши харакат қилишимиз керак. 

Фулхэм айни пайтда хавфлими? Ўйлашимча, мурраббий алмашиши уларга реакция бериши мумкин. Янги ғоялар ва янгича услубни билмаймиз. Шунинг учун, баҳсга тайёргарлик кўриш бизга қийинчилик юзага келтиради", — дея Саррининг сўзларини келтирди Sky Sports нашри.

Ўхшаш янгиликлар