А Серия. “Интер” “Кальяри”га мағлуб бўлди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 08:42
  • 1252
  • 30

А Сериянинг 26-тури дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

Унда Миланнинг “Интер” жамоаси “Кальяри” майдонига сафар қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мезбонлар сафидаги голлар Паволетти ва Иван Перишич (автогол) ҳисобида ёзилди. “Интер”нинг жавоб голига эса Лаутаро Мартинес муаллифлик қилди.

“Кальяри” — “Интер” 2:1

Голлар: 1:0 – 31, автогол Перишич, 1:1 – 38 Мартинес, 2:1 – 43 Паволетти.

Кальяри —Краньо, Срна, Чеппителли, Пизакане, Пеллегрини, Фараго, Чигарини (Брадарич, 70), Ионицэ (Падоин, 86), Барелла, Паволетти, Жоао Педро (Десподов, 81).

Интер — Ханданович, ДʼАмброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа (Кандрева, 83), Весино (Валеро, 68), Брозович (Раноккия, 87), Политано, Наингголан, Перишич, Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Чигарини (8), Жоао Педро (20), Шкриньяр (29), Весино (65), Брозович (71), Фараго (76), Паволетти (79), Краньо (90).

Ўхшаш янгиликлар