"Манчестер Юнайтед" дарвозабони: "Жума куни ҳеч бир ўйинчи ширинликка қўл узатмади, барча Роналдунинг тарелкасига назар солди"

  • Mr.NoBoDy 13.09.2021 21:34
  • 1509
  • 30

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Ли Грант жамоанинг жума куни кечки овқат вақтидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Одатда жума куни кечки овқатдан сўнг ўйинчиларга бир неча турдаги ширинликлар таклиф қилинади. Аммо бу сафар ҳеч бир футболчи бу ширинликларга тегмади — барча Криштианунинг тарелкасидаги нарсаларга қаради", — деди Грант.

Дарвозабоннинг сўзларига кўра, Криштиану Роналду кечки овқат пайтида саломатлик учун энг фойдали таомларни истеъмол қилган. Бошқа нарсалар қаторида португалиялик юлдузнинг тарелкасида авакадо ва қайнатилган тухум бор эди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, учрашувда Криштиану Роналду дубль қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар