ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари якунланди. Квоталар қандай кўриниш олган?

  • Mr.NoBoDy 15.09.2021 10:34
  • 522
  • 30

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ОЧЛ 1/8 финал ўйинларидан сўнг квоталар борасидаги янгиликлар ҳақида хабар қилди.

"Ғарбда Чемпионлар Лигаси 1/8 финалнинг барча ўйинлари якунлангандан сўнг якунларни чиқариш мумкин.

- Саудия Арабистони биринчи ўринга жойлашди.

- Тожикистон сўнгги иштирокчисидан айрилди ва Чемпионлар Лигасига биттадан кўп йўлланма берадиган ҳудудга кўтарилишдек ноёб имкониятдан фойдалана олмади.

- Амирликлар Ўзбекистонга яқинлашди, аммо "Насаф" келаси ҳафта ютқазга ҳам, "Ал Ваҳда" Чемпионлар Лигаси финалига қадар чиқиши керак. Агар "Насаф" ОФК Кубоги минтақалараро финалига йўл олса ҳам, "Ал Ваҳда" ЧЛни ютиши керак бўлади.

- "Насаф"нинг ОФК Кубоги финалига чиқиши Ўзбекистоннинг Ғарбий ҳудуда 2023 йили "2+2" квотасини таъминлайди", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

Ўхшаш янгиликлар