Футзал. ЖЧ-2021. Бугун Ўзбекистон Россияга қарши баҳс олиб боради

  • Mr.NoBoDy 15.09.2021 10:51
  • 786
  • 30

Бугун, 15 сентябрь, футзал бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун ЖЧ гуруҳ босқич 2-тур доирасида Россия билан ўйнайди.

Хабарингиз бор, дастлабки турда термамиз Гватемалага 4:5 ҳисобида ютқазиб қўйганди, россияликлар эса Миср терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритишган. 

Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да Вилнюсдаги "Vilnius Arena" мажмуасида старт олади.

Ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз!


Ўхшаш янгиликлар