Ла Лига президенти: "ПСЖ муттаҳам, "Реал" эса ундай эмас"

  • Mr.NoBoDy 15.09.2021 20:17
  • 489
  • 30

Ла Лига президенти Хавер Тебас пандемия билан боғлиқ испан клубларининг молиявий қийинчиликларини муҳокама қилиб, ПСЖни катта харажатлари учун яна бир бор танқид қилди.

"Аввал ҳам таъкидлаганман, испан футболида қоидалар бузилмаган. На "Реал", на "Барселона"да.

Ишонаманки, "Реал" пандемия билан бошқаларга қараганда яхшироқ курашган, иш ҳақини қисқартиришга катта куч сарфлаган. Ҳозирда "Реал" ўзи истаганини қилиши мумкин.

Аммо "Реал Мадрид" ҳеч қачон ПСЖга айланмайди , чунки ПСЖ — муттаҳам. Клубдагиларнинг маоши қарийб 600 миллион еврога етган ва буни ҳазм қилиб бўлмайди.

Бундан ташқари, "Реал" бирор давлатнинг клуби эмас, шу боис улар учун бу имконсиз", — дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Қатар давлат инвестиция бошқармаси томонидан бошқарилади.

Ўхшаш янгиликлар