ЕЧЛ. "Шериф" – "Шахтёр" 1:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 15.09.2021 22:17
  • 357
  • 30

Европа чемпионлар лигаси "D" гуруҳи 1-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

"Шериф"(Молдова) – "Шахтёр" (Украина) 1:0 (LIVE)

21.45, «Шериф»

Гол: Траоре 16'

Шериф – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос, Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда, Яхшибоев.

Шахтёр – Пятов, Додо, Марлон, Матвиенко, Исмаили, Майкон, Маркос Антонио, Тете, Педриньо, Фернандо Педро, Траоре.


29. Исмаилининг зарбаси "рикошет" орқали дарвозабонга қулайлик тақдим этди.

27. Педриньо "Шериф" посбонининг хушёрлигини синаб кўришга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади.

26. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика шахтёрликларнинг катта устунлигини кўрсатмоқда – 27% - 73%.

24. Тўп бурчак зарбасидан чамаси 11 метрлик нуқта томон узатилди. Марлон зарба йўллади, ноаниқ.

23. Адама Траоре голдаги каби зарба йўллади, бу гал анча юқорига.

22. Франк Кастаньеданинг дарвоза томон зарбаси ҳимоячилар томонидан тўсиб қўйилди.

19. Зарба!  Жасур Яхшибоев бир нечта футболчини алдаб ўтиб, ерлатиб зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида!

19. Майкон фоль ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

16. ГООООООООООООООООООООЛ! Кристианонинг узатмасидан кейин Адама Траоре тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади ва дарвозага жойлади – 1:0. Шедевр гол!

14. Майкон бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

11. "Шериф" қарши ҳужумга ўтди, аммо Коловос тўпни ҳимоячиларга ҳадя қилди. Мақсад Яхшибоевни олдинга бошлаш эди.

10. Дастлабки 10 дақиқаликни таҳлил қилсак, Жасур марказий ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. 

9. Тете ҳимоячини чалғитиб, зарба йўллади, ноаниқ.

6. Зарба!  Эдмунд Аддо қанотда пас қабул қилиб олди ва дарҳол зарба берди. Ноаниқ.

4. Аддо Майконга нисбатан қоидани бузди ва оғзаки огоҳлантирилди.

3. Педриньо дриблинг кўрсатди, ақлли қарор, бироқ самарасиз ж бразилиялик тўпни йўқотди.

2. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. Алоҳида айтиш жоиз, Молдова клуби илк бор бундай даражадаги мусобақада қатнашмоқда. 

1. Баҳс бошланди!  

- Ўйин 21:45 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун ЕЧЛ 1-турида ҳамюртимиз ижара асосида тўп тепаётган "Шериф" клуби ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар