"Интер" етакчи футболчиси билан шартномасини узайтиришга яқин

  • Mr.NoBoDy 15.09.2021 22:34
  • 426
  • 30

"Интер" форварди Лаутаро Мартинес "нерадзурри" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб ва футболчи шартнома борасида келишувга эришган. Айни дамда томонлар сўнгги деталларни ҳал қилишмоқда. Янги шартномага кўра, Лаутаро "Интер"даги маоши бир ярим бараваргача ошиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда форвард А Сериянинг 38 ўйинида 17 гол ва 6 ассист қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар