Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 24.09.2021 15:34
  • 510
  • 30

Бугун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада давом этаётган Жаҳон чемпионати чорак финал баҳсида Эронга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз етакчи футболчиси Анасхон Раҳматов билан суҳбатлашдик.

- Эронга қарши тайёргарлик жуда яхши бўлмоқда, - дея гап бошлади Раҳматов. Уларнинг камчилиги ва кучли томонларини яна бир маротаба кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёргарликни олиб бордик. Эронга қарши ўтказилган аввалги баҳсларда ўзимизда хатолар кўп бўлган. Ўша камчиликларимизни бартараф қилиш устида ишладик.

- Мазкур ўйиндан нималар кутмоқдасиз?


- Аввалги интервьюларда айтиб ўтганимдек, бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Боз устига, Эрон билан нохуш анъанамиз бор. Бугунги ўйинда шунга барҳам бермоқчимиз. Халқимиз ва оила аъзоларимз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, Эронни ҳам мағлубиятга учрата оламиз.

- Эрон жамоаси билан Таиландда ўткаизлган турнирда ўзаро тўқнаш келгандингиз. Ўша вақтдаги билан ҳозирги Эрон ўртасида қандайдир фарқ борми?


- Бу терма жамоа ҳар доим кучли бўлиб келган. Таиландда ўтказилган мусобақада асосий таркибнинг 2-3 нафар футболчиси иштирок этмаганди. Жаҳон чемпионатига эса асосий таркиб олиб келинган. Ҳозирги Эрон кучли деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар