Назорат учрашуви. “Истиқлол” Қиргулида “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 14:00
  • 1722
  • 30

Бугун Про-Лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган “Нефтчи” ва “Истиқлол” клублари ўртасида назорат-синов учрашуви ташкил этилди.

Беллашувнинг биринчи бўлими Элёр Акбаровнинг 11-дақиқага киритган голи эвазига “Истиқол”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан “Нефтчи” вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсаларда, бу самара келтирмади. Баъзи вазиятларда “Нефтчи” футболчиларига яққол омад етишмади. Аксинча иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида “Истиқлол” футболчиси Ҳабибулло Буватоев “Нефтчи” дарвозасига гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Учрашув шу тариқа “Истиқлол” жамоасининг ғалабаси билан тугади.


Назорат учрашуви
“Нефтчи” - “Истиқлол” 0:2
Голлар:
Элёр Акбаров 11 (0:1), Ҳабибулло Буватоев 65 (0:2)
Ҳакамлар: М.Фозилов, Ж. Мусаев. А. Рахматов
"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Даврон Маматов, Миржамол Неъматов, Илхом Ваҳобов, Асилбек Ғойибжонов, Шодиёр Ҳожиматов, Достонбек Абдураҳмонов, Ислом Тошпўлатов, Идрис Бикмайкин, Даврон Исоқов, Алишер Абдувоҳидов.
"Истиқлол": Рустам Нартаджиев, Тимур Султонов, Элёр Акбаров, Абдуқодир Ортиқов, Жасур Эрмаматов, Сардор Сотволдиев, Анвар Ҳожимирзаев, Ҳабибулло Буватоев, Улуғбек Худойбердиев, Риза Айвазов, Элёр Мамасолиев.

Бекзод Толибов тайёрлади.



Ўхшаш янгиликлар