ads


Фоден дунёнинг энг кўп маош оладиган ёш футболчиларидан бирига айланади

  • Mr.NoBoDy 13.10.2021 22:00
  • 99
  • 30

"Манчестер Сити" тез орада Фил Фоден билан янги шартнома имзоланганини эълон қилади.

ads

Манбанинг хабарига кўра, томонлар октябрь ойидаги ФИФА кунларидан олдин футболчининг янги шартномасини келишиб олишган.

Янги шартнома 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади. Шу тариқа Фоден дунёнинг энг кўп маош оладиган ёш футболчиларидан бирига айланади.

Фил Фоден "шаҳарликлар" билан охирги марта 2018 йилнинг охирида шартнома имзолаган. Кейинчалик ёш футболчи 2024 йил июнь ойининг охиригача тузилган шартномага имзо қўйди.

21 ёшли ўйинчи "Манчестер Сити" таркибида 130 ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Футболчининг ҳисобида 33 та гол ва 24 та голли узатма мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар