Люка Эрнандес қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 14.10.2021 00:00
  • 579
  • 30

"Бавария" ҳимоячиси Люка Эрнандеснинг қонун билан муаммолари бор.

AS хабарига кўра, Эрнандес суд тақиқларини бузишда айбланмоқда ва 19 октябрга қадар Мадридга етиб келиши ва жазони ўташ учун жойни аниқлаб олиши керак.

Футболчи адвокат йўллаб, ушбу иш билан ишламоқда. Агарда уларнинг ҳаракатлари зое кетса, Эрнандес камида бир йилни панжара ортида ўтказишга мажбур бўлади.

2017 йили Эрнандес қиз ўртоғига ҳужум қилганликда айбланганди. Ўшанда суд футболчининг ўша қизга яқинлашмаслиги борасида қарор чиқарганди. Аммо футболчи бунга риоя қилмаган.

Ўхшаш янгиликлар