ads


Бонуччи: "Ювентус" Роналду келганига қадар бўлган руҳни олиши керак, ўтган мавсум барча Криштиануга ўйнаганди"

  • Mr.NoBoDy 19.10.2021 18:17
  • 84
  • 30

"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи жамоадан Криштиану Роналду кетгани ҳақида гапирди.

"Криштиану танлов қилди, биз барчамиз буни ҳурмат қиламиз. Жамоа ўтган мавсум унга ўйнади. Аммо, "Ювентус" энди Роналду келганига қадар бўлган руҳга қайтиб олиши керак. Яна ўйин таъмини сезиш керак", - дейди Бонуччи.

Роналду 2018-2021 йилларда "Ювентус"да ўйнади.

36 ёшли португалиялик августда ўзи 2003-2009 йилларда ўйнаган МЮга қайтди.

Ўхшаш янгиликлар