ads


Аёллар футболи. "Шўртан" U-16 - Ўзбекистон вице-чемпиони!

  • Mr.NoBoDy 19.10.2021 18:34
  • 81
  • 30

ОФК ва ЎФА талабига асосан барча профессионал футбол клублари академиясида аёллар U-16 футбол жамоаси очилди.

Ўзбекистон чемпионати U-16 финал босқичигача етиб келган 10 жамоалар “А” ва “Б” гуруҳи бўлинишди.

Ушбу мусобоқада иштирок этаётган ёш қизларимиз “Хоразм- W” (Урганч), “Турон-W” (Яйпан), “Бунёдкор- W” (Тошкент) ҳамда “Андижон- W” (Андижон) жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олишди. “Б” гуруҳида эса “Металлург- W” (Бекобод), “Севинч- W” (Қарши), “Динамо- W” (Самарқанд), “Арал Самали- W” (Нукус) ва “АГМК- W” (Олмалик).

Хабарингиз Қарши шахрида “Геолог” ва “Меҳнатчи” стадионларида бир ҳафта давом этган 16 ёшли қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг финал босқич ўйинлари ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида гуруҳ ғолиблари “Севинч” ва “Шўртан” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Эътиборли жиҳати, иккала жамоа ҳам гуруҳда бир хил натижа кўрсатишди – учтадан ғалаба ва биттадан дуранг. Мазкур учрашувда Ғузорлик қизлар финалда фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

“Шўртан” футбол академияси “ёш қалдирғочлари”, ўзларининг биринчи ютуқлари билан клуб тарихга зарҳал ҳарфлари билан битилди.

Бугун клуб раҳбарияти Ғузор шаҳрининг “Шўртан” академиясида “Шўртан U-16” қизлар жамоасини тақдирлаш мароси бўлиб ўтди.

Тадбирда жамоа муваффафияти учун ўз ҳиссасини қўшган  академия директори Абдурахмон Юмангулов, бош мураббий Зебо Жўраева ва футболчиларга қиммат баҳо совғалар билан топширилди.



Ўхшаш янгиликлар