Ла Лига. "Барселона" - "Реал Мадрид" 0:1 (Матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 24.10.2021 19:51
  • 2679
  • 30

Ла Лиганинг 9-тури доирасидаги "Барселона" - "Реал Мадрид" баҳси бошланди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлади. 

ЯНГИЛАШ


32-дақиқа. ГООООООООООЛ! Алаба "Эл Класико"лардаги биринчи голини урди.  

31-дақиқа. Мемфис Депай жарима майдони ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди, лекин тўп анча юқорилаб дарвозадан ўтиб кетди.

29-дақиқа. Бензема қулайроқ нуқтага чиқиб, зарба йўллади, ноаниқ. Яна ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.  

28-дақиқа. "Реал" бир ҳужумда икки бор уриниб кўрди, лекин ҳар сафар рақиб сўнгги зарбага имкон қолдирмади.  

26-дақиқа. Васкесдан кутилмаган хато. 

25-дақиқа. Дахшат вазият! Дест ҳозир қандай қилиб гол ура олмагани кўпчилик учун мураккаб савол.  

24-дақиқа. Яна Винни ҳимоячилардан қочиб кетди ва Тер Штегенни анча қийнади. Лекин кейин Бензема тўпни узатаётганда бразилиялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум бўлди.  

"VAR" ҳам бу вазият пенальтига тортмайди деб қарор чиқарди. 

21-дақиқа. Винисиус осонлик билан Мингесани алдаб кетганди, жарима майдонига кирганида эса Гарсия ва Мингесанинг ўртасидан ўтаётганида йиқилди... Ҳакамнинг дастлабки қарори "йўқ" бўлди.  

19-дақиқа. Родриго тўпга ета олмагач, Альбага нисбатан қоидага зид равишда ҳаракат қилди деб ишора берди ён ҳакам.  

16-дақиқа. Ансу Фати тўп учун курашда Мендига нисбатан қўполлик ишлатди. Ёш иқтидор соҳиби рақибини туртиб юборганини тан олмаяпти.  

14-дақиқа. Крооснинг узатмасидан кейин Каземиронинг уриниши гол бўлишига Пике йўл қўймади.  

Айнан бразилиялик футболчи учрашувдаги биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди. 

13-дақиқа. Винисиус йиқитилган бўлсада, табассум қилмоқда. Қанотда уни Мингеса "чиройли" кутиб олди.

11-дақиқа. Васкес тўпга кеч қолди ва кейин Депай йиқилиб тушди.    

9-дақиқа. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонида. "Реал" иккинчи рақам бўлиб ўйнашга ҳозирча қарши эмас.  

Дест қанотида уч рақибни доғда қолдириб кетишга уриниб кўрди, аммо Менди бунга йўл қўймади. 

8-дақиқа. Бу сафар энди Кроос Гавига нисбатан қўпол ўйнади деб топилди.  

6-дақиқа. Бускетс ортидан Бензема келаётганини сезган ҳолатда, бироз шошиб қолди ва узатмани ноаниқ амалга оширди.  

5-дақиқа. Майдон марказида Бускетс Кроосга нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди.  

3-дақиқа. Рақиб ижросида тўп узатишдаги хатодан кейин "Барселона" учрашувдаги илк хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин эди, бироқ Милитао Фатига имкон қолдирмади.  

2-дақиқа. Ҳозирча мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. 

1-дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Уни Ансу Фати бошлаб берди. 

Чигалёзди машғулотлар давомида шу нарса эътиборни тортдики, қайдномага киритилган бўлсада, Эден Азар асосий гуруҳ билан шуғулланмади. Бунинг сабаби ҳозирча маълум қилинмади. 

Стадионни деярли тўлдирган мухлислар қўшиқ куйлашни бошлаб юборишган. Муҳит шунаки супер!

Эътиборингизга учрашувдан аввалги фотолавҳаларни тақдим этамиз.

Ҳар икки жамоа устозлари асосий таркиб футболчиларини аниқлаб олиб улгуришган. 

"Барселона" - "Реал"
"Камп Ноу" стадиони

"Барселона" - тер-Штеген, Дест, Пике, Бускетс, Депай, Ансу Фати, Альба, Де Йонг, Мингеза, Эрик, Гави.

"Реал" - Куртуа, Менди, Алаба, Милитао, Васкес, Каземиро, Кроос, Модрич, Винисиус, Родриго, Бензема.

Ўхшаш янгиликлар