Мурод Тўйчибоев: "Жамоага мослашиб кетишда қийинчилик бўлгани йўқ"

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 12:17
  • 519
  • 30

“Сурхон” ёзги трансфер вақтида ўз сафига Мурод Тўйчибоевни қўшиб олганди.

Жамоа асосий таркибига киритилаётган футболчи охирги турларга келиб жароҳати туфайли майдонга тушмаяпти. Хўш, у қачондан жамоага қайтади? Бу ҳақда футболчи билан суҳбатлашиш вақтида жавоб олдик.

- Кечадан жамоа машғулотларига қўшилдим. Бунгача якка тартибда тикланиш машғулотларини ўтказдим. Жароҳатдан кейин аввалги спорт формани тиклаб олишгача қийинчиликлар бўлади. “Қўқон-1912” билан баҳснинг охирги дақиқаларида жароҳат олгандим. Шундан кейин уни тиклашга катта аҳамият бердим ва сабр билан шифокорлар берган кўрсатмалар асосида тикландим. Муҳими, ҳаммаси ортда қолди.

Илгари ҳам мана шундай жароҳатлар бўлган. Бундан асло хафа бўлиш ярамайди. Футболчининг қисматида жароҳатлар бўлиб туради. Фақатгина, ундан тезроқ қутилиш муҳимдир.

Давралар оралиғида “Сурхон”га келиб қўшилдим. Жамоага мослашиб кетишда қийинчиликлар бўлгани йўқ. Мавсумнинг қолган ўйинларида жамоага ёрдам беришга тайёрман", - дейди Мурод Тўйчибоев. 

Ўхшаш янгиликлар