ads


Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи сифатидаги 200-ўйинда ғалаба қозонди - клуб тарихида барчадан тез

  • Mr.NoBoDy 25.10.2021 14:17
  • 66
  • 30

"Манчестер Юнайтед" (0:5)га қарши ўйиндаги ғалаба мураббий Юрген Клопп учун "Ливерпуль" сафидаги 200-ғолиблик бўлди.

Немис мутахассиси клуб тарихида бу нуқтага барчадан тез етиб келди - унга 331та ўйин керак бўлди.

Клоппгача "Ливерпуль" мураббийларидан Кенни Далглиш 200 ғалабага энг тез етиб келган - 333 ўйинда.

Мерсисайдликлар билан шунингдек Боб Пэйсли (345), Билл Шенкли (380) ва Том Уотсон (431) шу натижага эриша олган.

Ўхшаш янгиликлар