"Ньюкасл" Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. У маош бўйича АПЛда учинчи бўлади

  • Mr.NoBoDy 26.10.2021 23:00
  • 642
  • 30

"Аякс" бош мураббийи АПЛга ўтиши мумкин.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, "Ньюкасл" клуби Эрик тен Хагни жамоага олиб келмоқчи. Инглиз клуби мураббийга йилига 11 млн фунт маош беришга тайёр. АПЛда фақат икки мураббий ушбу суммадан кўпроқ маош олади. Булар Пеп Гвардиола (20 млн фунт) ва Юрген Клопп (15 млн фунт).

Шунга қарамасдан,  тен Хаг "Ньюкасл" учун "Аякс"ни тарк этиш ниятида эмас. Эслатиб ўтамиз, "Аякс" устози мавсум бошида Моуринью тарк этган "Тоттенхэм" клубини бошқаришни истамаганди.

Ўхшаш янгиликлар