ads


Мбаппе "Реал"га ўтишга узил-кесил қарор қилди

  • Mr.NoBoDy 26.10.2021 23:51
  • 150
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Испанияга кўчиб ўтади.

Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" клубига ўтишга қарор қилди. 

Агар кутилмаган ҳолат юз бермаса, футболчининг қарори ўзгармайди. Бу ҳақда журналист Жанлуки Ди Марцио хабар қилди. Футболчи аллақачон Мадрид клуби билан шартномани келишиб олди. Аммо, Мбаппе февраль ойидан аввалроқ бу шартномага имзо чека олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига етади. Шу тариқа, футболчи "Реал" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар