Неймар: "Верратти мени Мбаппедан кўра кўпроқ ҳайратда қолдирди. У даҳо"

  • Mr.NoBoDy 27.10.2021 21:51
  • 372
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоа ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг ўйинидан қойил қолганини таъкидлади.

"ПСЖда мени ҳайратга солган икки футболчи бор: Мбаппе ва Верратти", - дейди Неймар. - Килиан тезкор ва ёш, ҳақиқий топ футболчи. Лекин мени энг ҳайратга солган киши Верратти бўлди. Мен унинг кучли эканлигини билардим, лекин бу қадар зўр деб ўйламагандим. Марко - даҳо, фаолиятим давомида Хави ва Иньестадан сўнг мен билан бирга ўйнаган энг яхши ярим ҳимоячилардан бири".

Верратти француз клубида 2012 йилдан буён тўп суради, Неймар ва Мбаппе эса 2017 йилда жамоага келиб қўшилган.

Франция чемпионати турнир жадвалида ПСЖ пешқадамлик қилмоқда. Парижликлар 11 ўйинда 28 очко жамғарган.

Ўхшаш янгиликлар