ads


Аллегри: "Роналду "Наполи" билан ўйнаши мумкин"

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 17:42
  • 731
  • 30

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Наполи"га қарши бўлиб ўтадиган А Сериянинг 26-тур ўйини ҳақида фикр билдирди ва ҳужумчи Криштиану Роналду ҳолати борасида маълумот берди.

"Бу баҳс иккала жамоа учун муҳим. Биз нимага қодирлигимизни кўрсатишимиз лозим. Бу кеча Италия футболи учун катта аҳамиятга эга. Жадвал чўққисида қолиш учун жамоадек ҳаракат қилиш лозим. Роналду ҳақида тўхталадиган бўлсак, у жамоа билан шуғулланди ва "Наполи" билан ўйнаши мумкин" - дейди Аллегри.

"Наполи" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги баҳс 3 март куни "Сан-Паоло" майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар