Гвардиола: "Манчестер Сити" Гюндоган билан шартномани узайтирмоқчи"

  • Mr.NoBoDy 02.03.2019 18:42
  • 1271
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" жамоа ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган билан келишувни узайтирмоқчи.

"Илкай илк мавсумини оғир жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Аммо ҳозир у "Сити"нинг муҳим футболчиси. У билан ҳозироқ янги шартнома тузишга тайёрмиз. Агар Илкай буни истамаса, ҳеч нарса қила олмаймиз" - дейди Гвардиола.

Гюндоган 2016 йил Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Жорий мавсум В АПЛнинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар