"Спортинг" 2008 йилдан бери илк бор Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқди

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 16:17
  • 468
  • 30

"Спортинг" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-турида Дортмунднинг "Боруссия" (3:1) жамоасини мағлуб этди.

Жамоа 9 очко жамғарди ва 1/8 финалга иккинчи ўрин билан чиқди. Олдинда "Аякс" (15 очко).

Жамоа сўнгги бор 2008/09 йилги мавсум ЧЛ плей-оффига чиққанди. Ўшанда "Спроинтг" 12 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритганди. Олдинда фақат "Барселона" (13 очко) эди. Лиссабон клуби эса "Шахтёр" ва "Базель"дан илгарилаб кетган.

"Спортинг" ўша йили ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатганди.

Ўхшаш янгиликлар