Кокорин фаолиятини Россия ёки Қатарда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 16:51
  • 489
  • 30

"Фиорентина" ҳужумчиси Александр Кокорин клубдан кетишга яқин.

"Бинафшалар" мураббийлар штаби россиялик форвардга қизиқиш билдирмаяпти ва у билан хайрлашишга тайёр.

Кокорин билан шартнома имзолаш учун даъвогарлар орасида Россия ва Қатар клублари бор. Олдинроқ маълум бўлганидек, "Фиорентина" Александрга шартномани бекор қилишни таклиф этиши мумкин.

Россиялик форварднинг итальян клуби билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. У жамоа таркибида А Серияда умумий 7та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар