Томас Бах: «Жаҳон чемпионатида икки йилда бир ўказиб бўлмайди»

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 17:00
  • 429
  • 30

Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказиш ғояси тўғрисида фикр билдирди.

«Мен гаплашганларнинг ҳеч бирида аниқ лойиҳа ёзилган қоғозларни кўрмаганман. Бу барча спорт турлари бўйича умумий мусобақалар тақвимига жуда жиддий таъсир қилишини ҳамма билиб турибди.

Ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган Жаҳон чемпионати уларнинг саломатлиги ва фаровонлигига хавф туғдиришини айтадиган фаол футболчиларни кўрдик. Бу фикрни қўллаб-қувватловчилардан биз фақат битта далилни эшитамиз. Бу ҳам бўлса пул.

Ушбу режа тарафдорлари ҳар икки йилда бир марта Жаҳон чемпионати ўтказилиши ФИФАъга икки баробар кўп пул олиб келади, деб хато ўйлашмоқда. Ҳар икки йилда бир марта Жаҳон чемпионати ўтказиб, даромадни сақлаб қоламан, деб ўйлаш нотўғри. Бундай бўлмайди», деди Томас Бах.

Ўхшаш янгиликлар