ads


"Ман Сити" "Барса"нинг жиддий қизиқишга қарамасдан, қишда Стерлингни қўйиб юбормоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy 25.11.2021 23:17
  • 111
  • 30

Клуб футболчи билан янги шартнома имзоламоқчи.

"Манчестер Сити" клуби Рахим Стерлинг билан янги шартнома имзолаш ниятида. 

The Telegrapg берган маълумотларга қараганда, клуб футболчи билан янги битим борасидаги музокараларни тезлаштирган. Қишда футболчи клубдан кетмайди. "Сити" мавжуд бўлган барча таклифларни рад этади. Бунга сабаб бўлган факторлардан бири жамоа футболчиси Рияд Махрезнинг Жазоир таркибида Африка миллатлар кубогида иштирок этишидир.

Аввалроқ, "Сити" ва Рахим Стерлинг ўзаро музокараларни вақтинчалик тўхтатишгани маълум бўлганди. Бунга футболчи учун асосий таркибда жой кафолатланмагани сабаб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Стернингнинг хизматларига "Барселона" жиддий қизиқиш билдираётганди. Жамоа янги бош мураббийи Хави "Сити" ҳужумчисини ўз жамоасида кўрмоқчи эди. 

Ўхшаш янгиликлар