"Мўжиза юз беради ва биз ғалаба қозонамиз". Лапорта "Бавария" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 26.11.2021 09:00
  • 468
  • 30

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Хавининг клубдаги дастлабки иш ҳафтаси ва ЕЧЛ доирасида "Бавария"га қарши бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

"Олдимизда узоқ йўл турибди. Хави ғалабага чанқоқ ва кучли. Умид қиламанки, барчаси биз учун яхши кетади. Хави келганидан сўнг рақиблар ҳам бизни янада ҳурмат қила бошлашди деб ўйлайман. Энди улар биз яна нималарга қодирлигимизни билишади. 

"Бавария"ни ютса бўлади. Мўжиза рўй беради. Бунга ишонаман. Биз ғалаба қозонамиз", - деди Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 8 декабрь куни "Бавария"га қарши ўйнайди. Жамоа плей-оффга чиқиши учун ғалаба қозониши лозим. 

Ўхшаш янгиликлар