АПЛ. "Манчестер Сити" — "Вест Хэм" (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 28.11.2021 19:17
  • 510
  • 30

Англия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган учрашув бошланди.

"Манчестер Сити" — "Вест Хэм" 0:0

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндоган, Бернарду Силва, Родри, Стерлинг, Марез, Габриэл Жезус.

Вест Хэм – Фабианьски, жонсон, Доусон, Зума, Крессуэлл, Масуаку, Соучек, Райс, Форнальс, Антонио, Бенрахма.


ЯНГИЛАШ


15. Стерлингнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Доусон бартараф этди.

14. Бернарду жарима майдонига оширилган тўпни тўхтатди, аммо зарба бера олмади.

12. Бернардуга нисбатан қоида бузилди.

10. Меҳмонлар узоқ сукутдан сўнг ҳужумга боришди, ҳимоячилар амаллаб тўпни қайтаришди.

7. Уокер узоқ масофадан Фабианьскининг сувидишини нишонга олди. 

6. Форнальс Антонионинг узатмасидан сўнг тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда унда қулай вазият юзага келиши мумкин эди.

2. Учрашувни, кутилганидек, мезбонлар фаол бошлади.

1. Учрашув бошланди.

Ўхшаш янгиликлар