ads


Левандовски – IFFHS талқинида йилнинг энг яхши футболчиси, Месси иккинчи, Роналду эса еттинчи ўринда

  • Mr.NoBoDy 28.11.2021 19:34
  • 111
  • 30

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) Роберт Левандовскини 2021 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олди.

Польша терма жамоаси ва "Бавария" ҳужучсиси овоз беришда 150 очко жамғариб, биринчи ўринни олди.

ПСЖнинг аргентиналик форварди Лионель Месси (105) иккинчи, "Челси" ва Италия термаси хавбеки Жоржиньо (40) учинчи ўринни эгаллади.

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия термаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 15 очко билан еттинчи ўринга жойлашди.

Топ-10 таликка шунингдек, Кевин де Брюйне, Муҳаммад Салоҳ, Килиан Мбаппе, Нголо Канте, Жанлуижи Доннарумма ва Эрлинг Холанд кирди.

Маълумот ўрнида, Левандовски IFFHS талқинида кетма-кет иккинчи йил энг яхши деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар