ads


Нагельсманн ва Мюллер "Олтин тўп"ни Левандовскига беришга чақирмоқда

  • Mr.NoBoDy 28.11.2021 20:17
  • 123
  • 30

"Бавария"дагилар нуфузли мукофот польшаликнинг қўлида бўлиши лозим деб ҳисоблашмоқда.

"Ҳеч ким "Олтин тўп"га Роберт Левандовскичалик ҳақли эмас", – деди мюнхенликлар устози Юлиан Нагельсманн.

"Левандовски ютиши керак. Нуқта. У ушбу мукофотга лойиқ. Унинг Польша терма жамоаси билан нима қилаётганига қаранг – бу ҳақиқий топ-клубда ўйнашдан ҳам қийинроқ. Айтишим керакки, дунёнинг ҳеч бир футболчиси индивидуаль жиҳатдан ундан яхшироқ ўйнамади", – деди "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер. 

Мукофотни топшириш маросими 29 ноябрь куни Парижнинг Шатле театрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" 2020 йилда тарихда илк бор COVID-19 пандемияси туфайли топширилмаган эди.

Ўхшаш янгиликлар