Тухель: “Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ”

  • Mr.NoBoDy 05.12.2021 08:34
  • 573
  • 30

“Аристократлар” устози Томас Тухель АПЛ 15-турида “Вест Хэм”га учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бугунги ўйинимиз “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсдан фарқ қилмади. Ғалаба қозониш учун етарли даражада ўйнадик, аммо кутилмаганда осон  ўтказиб юборилган голлар керакли натижага эришишимизга имкон бермади. МЮ ва “Уотфорд”ни қўшиб ҳисобласак, мана уч ўйиндирки жиддий хатоларга йўл қўймоқдамиз. Юқори даражадаги мусобақада бундай камчиликлар билан ижобий натижага эришиш мушкул.

Натижаларимизни чарчаганимиз билан оқлай олмаймиз. АПЛдаги қишки даврда бу ҳолат ҳар қандай клуб учун одатийдир. Агар ўз майдончамизда тўпни “Вест Хэм” каби жамоаларга совға қилсак, бу албатта муаммоларни келтириб чиқаради. Буни тушуниш қийин эмас.

Айни вақт чемпионлик ҳақида ўйлашдан маъно йўқ. Эътиборни кейинги ўйинда қаратишимиз керак”, дейди немис мутахассиси.

Ўхшаш янгиликлар