Артур Мело учун АПЛ клуби курашга қўшилди

  • Mr.NoBoDy 08.12.2021 11:34
  • 750
  • 30

"Ювентус" ярим ҳимоячи Артур Мелодан қутулмоқчи.

Туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри бразилиялик футболчига ишонч билдирмаяпти.

Футболчига бунгача "Ливерпуль" ва "Севилья" клублари даъвогарлик қилишаётган эди. Аммо, курашга эндиликда "Ньюкасл" ҳам қўшилди.

Англия клуби уни ижарага олган ҳолда, битимга мавсум сўнггидаги эҳтимолий битимни қўшишлари мумкин. Трансфернинг эҳтимолий нархи 25 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар