ads


Рангник сешанба куни МЮ базасига келди, аммо у ерда ҳеч ким йўқ эди

  • Mr.NoBoDy 15.01.2022 14:17
  • 93
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник хатолик сабаб сешанба куни жамоанинг Каррингтондаги базасига келди.

Манчестерликлар душанба куни Англия Кубоги 3-босқич доирасида "Астон Вилла" (1:0)ни мағлубиятга учратишди ва 63 ёшли немис футболчиларга кейинги кун учун дам берди.

Аммо, Рангник буни эсдан чиқарган кўринади.

Сешанба куни эрталаб базага келган мураббий машғулот комплексига кириш олдида футболчиларни коронавирусга тестдан ўтказадиган шифокорлар гуруҳини кутган эди. Аммо, Рангник у ерда ҳеч кимни топа олмади.

"У ўз машинасидан қўнғироқ қилди ва шифокорлар қаердалигини сўради. Унга ўйинчиларга дам берилганини эслатишди ва у кетди. Бу базадаги энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлди, футболчилар бу ҳақда ҳазил қилишди", - дейилади манбада.

Ўхшаш янгиликлар